САМАРҚАНД ГАСТРОЛИ

САМАРҚАНД ГАСТРОЛИ

23 июнь куни Сирдарё вилояти мусиқали драма театри жамоаси "Инсон ўзинг..." (Н.Аббосхон асари) спектакли билан Самарқанд вилоятига навбатдаги гастроль сафарини амалга ошириш учун жўнаб кетти. 

Самарқанд вилоятига уюштирган гастроль сафарининг илк намойиши Пайариқ тумани маданият уйида бўлиб ўтди. "Инсон ўзинг..." спектаклини томошабинлар мароқ билан кузатиб,  ижрочиларни давомли қарсаклар билан олқишладилар

23 июнь кунининг иккинчи ярмида Сирдарё вилояти мусиқали драма театрининг Самарқанд вилоятига уюштирган гастроль сафари ҳарбийлар ҳузурида "Инсон ўзинг..." спектаклини намойиши билан давом этди. 

Шу куни кечки пайт жамоа аъзолари Ургут туманининг тоғли худудларида жойлашган болалар оромгоҳида бўлиб,  маданий дам олиш дастурини тақдим этдилар. Унда "Дўстлик" ордени соҳиби Иброҳим Қосимов Навоий монологи билан, "Шуҳрат" медали совриндори Фарҳод Урунов Темур монологи билан, Қандиёр Рустамов ва Ҳусан Мусурмонқуловлар қизиқарли ҳангомалари, Раъно Ҳайитова дилрабо қўшиқлари билан болажонларни хушнуд этдилар.

Самарқанд гастролини Каттақўрғон шаҳрида давом эттирди.  Намойишдан аввал ижодкорларимиз Каттақўрғон фарзанди Ўзбекистон халқ артисти,  буюк театр  режиссёри Баҳодир Йўлдошевнинг қабрини зиёрат қилдилар. Каттақўрғон театри ижодкорлари билан дилдан суҳбат бўлиб ўтди. Кечки сеансда очиқ майдонда "Инсон ўзинг" спектакли намойиш этилди. Туман раҳбарлари спектакль сўнгида сўз олиб, ижрочиларга, айниқса бош рол ижрочиси актёр Ҳусан Мусурмонқуловга тасаннолар айтдилар. Каттақўрғонлик мухлислар яна кутиб қолажагини таъкидлаб ўтдилар. Сирдарё театрининг Самарқанд гастроли муваффақиятли якунланди.