Investitsion takliflar

Investitsion takliflar

        Дунё ташвишларининг поёни йўқ. Тирик жон борки, нимадир ташвиш теграсида куймаланади. Жилла қурса жон қайғусида яшайди. Аммо шундай бир маскан борки, у ерда оламдаги жамики ғам, ҳасратлар унутилади. Бу – театр саҳнаси. Маърифатпарвар бобомиз Маҳмудхўжа Беҳбудий таъкидлаганидек: «Театр – ойнадур, театр – ибратхонадур, театр – тўғри сўзлагувчи ва ҳақиқатни очиқ билдиргувчидир».

       Театрга кириш асносида гардеробда ўзлигингиз, иш фаолиятингиз, режаю орзуларингизни қолдирасиз. Саҳнадаги қаҳрамонлар билан мулоқотга киришасиз.