Иноатқулов Раҳмонали 1968 йил Сирдарё вилояти, Боёвут туман туғилган. Миллати ўзбек, маълумоти олий.
Иноатқулов Раҳмонали 1995 йил Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат техналогиялари институти иқтисодчи-муҳандис мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2016 йилдан бугунги кунгача Сирдарё вилояти мусиқали драма театрида ўз фаолиятини давом эттириб келмоқда
Иноатқулов Раҳмонали театрда бир неча йилдан буён турли лавозимларда фаолият кўрсатиб, меҳнатсеварлиги, масъулиятлилиги билан жамоа орасида ҳурмат эътиборга сазовор бўлди.
У Сирдарё театрида директор лавозимида фаолият кўрсатган даврида театр жамоаси турли фестивал ва гастрол сафарларини амалга ошириб талайгина ютуқларни қўлга киритган эди.
Кейинчалик чироқ устаси ва ижодий ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи вазифаларида ишлаб келар экан, раҳбарият томонидан берилган топшириқларни ўз вақтида тўлақонли бажариб, бошқаларга намуна бўлди. Ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи сифатида бугунги кунда театрда саҳналаштирилаётган барча спектакллар жиҳозларини тайёрлашда, цехлар фаолиятини назорат қилишда бош-қош бўлиб келмоқда. У ҳамкасблари ва жамоа орасида меҳнатсеварлиги ва хушмуомалалиги билан алоҳида ҳурмат қозонди.
Иноатқулов Раҳмонали театр касаба уюшмаси аъзоси сифатида жамоат ишларида фаол иштирок этиб, ҳамкасблари орасида намунали хулқи ва изланувчанлиги билан ўрнак бўлиб келмоқда.
Иноатқулов Раҳмонали оилали, 1 нафар фарзанднинг отаси.