Аслиддин Насриддинов

Аслиддин Насриддинов

 Насриддинов Аслиддин 1992 йил Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида туғилган.  Миллати ўзбек, маълумоти олий.

 

          Насриддинов Аслиддин 2008 йилда Гулистон Санъат коллежининг “Оммавий байрамлар режиссёри” бўлимини тамомлаган. 2011 йилдан бугунги кунгача Сирдарё вилояти мусиқали драма театрида ўз ижодий фаолиятини давом эттириб келаётган изланувчан ёш ижодкорлардан бири.

         2018 йилда 2018-йилда Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтининг Мусиқали театр актёрлиги бўлими талабаси бўлди.

          Ўтган йиллар мобайнида театр саҳнасида самарали фаолият кўрсатиб, турли-туман ролларни масъулият ва маҳорат билан ижро этиб келмоқда. У талқин этган спектакллар қаҳрамонларидан “Қўнғироқли алдоқчи”да Бўталоқ, “Баджаҳл қуёнчада” Масхарабоз, Айиқ, бўри, “Аёл қадри”да Зокир, “Жонгинам шартингни айт”да Қўшни, “Чодир хаёл”да масхарабоз, “Оппоғойнинг янги саргузаштларида” Анқов, “Сирли китоб”да Омон ва Буратино “Ниқоб”да Талаба, “Кўча болалари”да Ҳусан, “Севги саройи”да Бўривой, “Падаркуш”да Тошмурод, “Қўш арава юки”да Инспектор Портер Хаус, “Текинтомоқ”да Хўрозвой “Момо ер”даги Жонпўлат  роллари шулар жумласидандир.

           Насриддинов Аслиддин Республика телевидениясининг “Хушчақчақ” ҳажвий кўрсатувида, видеофильмларда бир қатор катта-кичик ролларни маҳорат билан ижро этди.

           Вилоят ва Республика миқиёсида нишонланган “Конституция куни”, “14 январ Ватан ҳимоячилари”, “Наврўзи олам”, “Мустақиллик байрами” ва “Президент арчаси” каби сиёсий тадбирларда ҳам бир қатор тарихий ҳамда замондош қаҳрамон шахслар қиёфалари ижрочиси сифатида томошабинлар олқишига сазовор бўлиб келмоқда. Вилоятда ўтказиладиган турли байрам ва тадбирларда бошловчилик фаолияти билан ҳам кенг жамоатчилик назарига тушди.

          2017 йил якунида Сирдарё вилояти ҳокимлиги томонидан ташкил этилган “Йил фаоллари” танловида “Йилнинг энг яхши сухандони” наминациясига сазовор бўлди. Шу билан бир қаторда унинг камтарона ижоди вилоят ҳокимлиги, хотин қизлар қўмитаси ва маданият бошқармаси томонидан бир неча бор эътироф этилиб, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

          Насриддинов Аслиддин театр касаба уюшмаси аъзоси сифатида жамоат ишларида фаол иштирок этиб, тенгдошлари орасида намунали хулқи ва изланувчанлиги билан ўрнак бўлиб келмоқда.

          А.Насриддинов оилали, 1 нафар фарзанднинг отаси.