Иброҳим Қосимов

Иброҳим Қосимов

   

           Қосимов Иброҳим 1966 йил Сирдарё вилояти Сирдарё  туманида туғилган. Миллати –ўзбек. Маълумоти олий

        Қосимов Иброҳим   1992 йил Тошкент Давлат санъат институти (ҳозирги Ўзбекистон Давлат санъат ва мадният институти) нинг  драма театри   ва кино актёри факультетини тамомлаган.

            Унинг Сирдарё театри саҳнасида ижро этган бири-бирини такрорламас турли характердаги ёрқин образлари театр ихлосмандлари юрагидан жой эгаллади.  И.Қоимов турли ҳил жанрдаги спектакллардан “Маъмура кампир”да Фазлиддин, “Отасининг қизи”даги Бахтиёр, “Шайтон келинчак”даги Четин, “Марварид таққан аёл”даги Жамшид, “Эркакларни асранг аёллар”даги Азиз, “Туй ҳангомалари”даги Марасул, “Хотинимни уч ошиғи”даги Артур, “Меҳрибонлар”даги Камол, “Шум бола”даги Рафиқ қизиқ, Дудуқ, Хидоятхон, “Тўй”даги Суръат, “Ибтидо”даги Одам Ато, “Бу чоллар ёмон чоллар”даги Уррайим, “Аёллар машмашаси”даги Подронтони, “Жавоҳирлар шаҳри сеҳргари”даги Шер, “Стандарт куёв”даги Баҳодир, “Заҳарли томчилар”даги Қамар, “Бремен созандалари”даги Қароқчи, “Қайрағоч соясидаги эҳтирос”даги Эбин, “Падаркуш”даги Армани, “Фирибгар”даги Шариф, “Тузоқ”даги Капитан, “Сирли бошоқ” эртагидаги Деҳқонбобо, “Хотинлар гапидан чиққан ҳангома”даги Толиб, “Бу юрт муқаддас тупроғимдир” (Нодирабегим)даги Маъдалихон, “Инсон ўзинг”даги Комилжон, “Ойдинда юрган одамлар”даги Қориқоплон, “Чодир ҳаёл”даги Корфармон, “Жонгинам шартингни айт”даги Усмон, “Тафаккур”даги Алмаз “Ниқоб”да Суриялик Амир, “Кўча болалари”да Зулфиқор ҳамда “Қўш арава юки”да Джон Смитт, “Момо ер” даги Сувонқул каби роллари шулар жуласидандир.

           2004 йил (37+1) “Ўзбектеатр” бирлашмаси лойиҳалари асосида замонавий мавзуларда саҳналаштирилган спектаклларнинг 1-Республика кўрик фестивалида муаллиф Қурбон Муҳаммадризо, режиссёр Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Жўра Маҳмудов томонидан саҳналаштирилган “Тўй” психологик драма спектаклидаги Суърат роли ижроси учун И.Қосимов “Йилнинг энг яхши эркак роли” номинацияси бўйича мукофотланган.

            Унинг актёрлик маҳоратидаги ўзига хос қирралари нафақат театр саҳнасида,  ойнаи жаҳонда  ҳм ўз мухлисларига эга бўлди. Хусусан, “Жаҳон Отин Увайсий” видеофильмдаги Мирзо Нуриддин, “Қисмат” кинофильмидаги Раҳматулла, “Ўч”даги Шоир ўзбек ва ҳинд кино усталари ҳамкорлигида суратга олинган “Овчи” видеофильмидаги Милиционер, “Устунсиз уй” кинофильмида Раис каби образлари, ҳамда кўплаб ойнаи