Азатхан Абдуллаева

Азатхан Абдуллаева

              Озодахон Абдуллаева  1952 йил 23 сентябрда Қирғизистон  Республикасининг  Ўш шаҳрида туғилган.  Миллати – ўзбек.  Маълумоти олий.                                                                                                    Тошкент Давлат театр  ва рассомчилик санъати  институтини  1970 – 1975 йил тамомлаган.

            Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари Вазирлигининг йўлланмаси билан 1975 йилдан  бугунги  кунга  қадар Сирдарё вилояти мусиқали драма театрида фаолият кўрсатиб келмоқда.

           Ўзбек, қардош ва  жаҳон халқлари қўшиқлари ижрочиси, мусиқали драма актрисаси  Озодхон Абдуллаева  ўтган 35 йиллик  ижодий фаолияти даомида 70 зиёд спектаклларда бош ва етакчи ролларни ижро этиб томошабинлар ҳамда мутахассисларнинг катта олқишларига  сазовор  бўлиб  келмоқда.

           Унинг ижросидаги  У. Ҳожибековнинг “Аршин мололон” мусиқали комедиясида Гулчехра, М. Каримовнинг “Саҳро сайёраси” да Дурдона, М. Мирзаеванинг “Сўнги фожиа” да Лола, Шуҳратнинг  “Она қизим” да Чорос,  М. Ғанининг “Виждон” да Муяссар, М. Бобоевнинг                         “30 ёшлилар” да Мамлакат, Б. Ҳалилнинг “Гулбаҳор қани?” да Хадича, Т. Жамоловнинг  “Сўнмас юлдузлар” да Анора, В. Шекспирнинг “Ричард - III” да Елизавета, М. Сейталиевнинг  “Шайтон келинчак” да Гулшан, Т. Минуллиннинг  “Одам ва Ажал” да Ёзимбека, Ш. Саъдулланинг  “Ёрилтош” да Гулнора,  Т. Тўланинг “Қизбулоқ” да  Зеби,  А. Қаҳҳорнинг “Оғриқ тишлар” да Зуҳра, Ж.Б. Мольернинг “Сохта оқсуяк” да Люсиль, А.П.Чеховнинг “Чорбоғдаги ҳангомалар” да Наталья Андреевна, М. Каримовнинг “Инсонликка номзод” да Фароғат, П. Высоцкийнинг “Победители” да Любаша,  Л. Устиновнинг “Старомодные чудеса” да Лиза,  Амировнинг “Узилган торлар” да Зулфия, С. Раҳмоннинг “Ҳижрон” да Ҳижрон, Ҳамзанинг  “Майсаранинг иши” да Майсара,  Ҳ.Шариповнинг “Карвон бехатар бўлмас” да Зумрад,  Р. Н. Гунтекиннинг “Ҳийлайи шаърий” да Малак,  М. Бобоевнинг “Қаердасан, жон болам?” да Дилбар,  А. Буравскийнинг “Гапир” да Надя,  Ҳ.Расулнинг “Қизи борнинг нози бор” да Гулҳаё,  Ян Соловичнинг “Ғаройиб гадо” да Плна,  Али Самадовнинг “Ўлим ҳукми” да Катта қиз, В. Шекспирнинг  “Қирол Лир” да Корделия, Ю.Бўлатнинг “Дабдабали тўй” да Айгул, Ш. Бошбековнинг “Тентак фаришталар” да Паранжи,  Ҳ.Жовиднинг “Амир Темур” да Олмос,  К. Авазнинг  “Марварид таққан аёл” да Ўғилой,  А.Волковнинг “Жавоҳирлар шаҳри сеҳргари” да Мехрибон парий ҳамда О.Ҳакимовнинг “Бу чолар ёмон чоллар” да Сухсурхон, Т.Маликнинг “Заҳарли томчилар” да  Муаззамхон Азамхоновна, “Жонгинам шартингни айт”да Қайнона, “Тафаккур”да қуда, “Момо ер”да Хонанда, “Оппоқ қор излаб...”да Буви  роллари шулар жумласидандир.

           Театр  ва  вилоят  жамоат  ишларида  фаол  иштирок  этиб  келмоқда.

           Ўзбек театр ва қўшиқчилик санъатини ривожлантириш ҳамда тарғиб қилишдаги кўп йиллик ижоди муносиб тақдирланиб 1977 йил. Бутун иттифоқ халқ хўжалиги кўргазмасининг нишони, 1980 йил “Шавкатли меҳнати учун” медали, 1986 йил. Бутун иттифоқ халқ ижодиёти кўрик танлови, 1999 йил. “Саҳна санъати маликалари” Республика кўрик танлови совринлари ҳамда  2000 йил “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвонлари билан тақдирланган.

         Оилалик 3 нафар фарзанднинг онаси.