Yangiliklar

14 Noyabr, 2019

            Аввал хабар берганимиздек, Сирдарё вилоят мусиқали драма театри томонидан Гулистон давлат университетида “Театр ҳафталиги” ўтказилди. Шу йилнинг 5 ноябридан бошланган ушбу ҳафталик куни кеча 13 ноябрга қадар давом этди. Театр репертуаридан ўрин олган М.Каримов қаламига мансуб “Инсонликка номзод” спектакли ҳафталик дастурининг қизиқарли ўтишини таъминлади. Инсонийликни мадҳ этувчи мазкур саҳна асари талабаларни ўзликни англаш билан бирга уларни теран фикрлашга ундайди.

01 Noyabr, 2019

Жорий йилнинг 30 октябрь куни Сирдарё вилояти мусиқали драма театрининг бир гуруҳ ижодкорлари ижодий сафарга отланди. Улар хушкайфият билан Ховос тумани Фарҳод-5 даҳасидаги 6-сонли мактаб сари йўл олишди. Манзилга етиб келишганда ижодкорлар шодлигу эҳтиром ила кутиб олинди. Ўқувчи-ёшлар ва мухлисларнинг хоҳиш-истагига биноан мактаб маъмуриятидан ажойиб таклиф келиб тушган эди. Шу боис санъаткорлар томонидан мактабнинг фаоллар залида “Санъатимиз сизга армуғон” деб номланган театрлаштирилган мусиқий томоша намойиш этилди.

29 Oktyabr, 2019

Сирдарё вилояти мусиқали драма театрининг бир гуруҳ ижодкорлари томонидан жорий йилнинг 28 октябрь куни Гулистон шаҳар “Дўстлик” маданият маркази томоша залида Қандиёр Рустамов қаламига мансуб “Қизил қалпоқча қаерда?” номли мусиқали эртак спектакли намойиш этилди. Спектакль Гулистон шаҳар 15-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари эътиборига ҳавола этилди.