46 МАВСУМ ЯКУНЛАНДИ

46 МАВСУМ ЯКУНЛАНДИ

30 июнь куни Сирдарё вилояти мусиқали драма театри жамоаси 46 мавсумни якунлаб,  навбатдаги меҳнат таътилига кузатилди.  

Якуний йиғилишда мавсум давомида амалга оширилган ишлар,  ютуқ ва камчиликлар муҳокама қилинди.  

Шундан сўнг таваллуд айёмини нишонлаган ва Самарқанд гастролида фаол иштирок этган аёллар театр хотин-қизлар қўмитаси раиси Лутфия Маманазарова томонидан совғалар билан тақдирланди.