Rahbariyat

Достон Мирзалиев

Театр директори в.в.б
Telefon +998979064748
Fax 67-225-31-35
E-mail sirdaryoteatr@mail.ru
Qabul kunlari Ҳар куни 9:00 дан 12 гача (Дам олиш кунидан ташқари)

Достон Мирзалиев

 

Ҳозирги кунда Достон Мирзалиев Сирдарё вилояти мусиқали драма театрининг директори вазифасини вақтинча бажарувчиси бўлиб ҳисобланади.

Нигора Ғойибназарова

Саҳналаштирувчи режиссёр
Telefon +998994708950
Fax +998972752280
E-mail
Qabul kunlari Сешанба-жума

Нигора Ғойибназарова

                            

          Ғойибназарова Нигора 1989 йилда Сирдарё вилояти, Гулистон туманида туғилган. Маълумоти олий.  2012 йил Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтини драма режиссёрлиги мутахассислиги факультетини тамомлаган. Сирдарё вилоят мусиқали драма театрида 2013 йилдан саҳналаштирувчи режиссёр лавозимида ишлаб келмоқда.

         Истеъдодли режиссёр Ғойибназарова Нигора ёш бўлишига қарамай, ўз дебют иши Тоғай Муроднинг Ойдинда юрган одамлар мюзикли билан 2012 йил Тошкент шаҳрида  ўтказилган  Республика ёш режиссёрларнинг  “Дебют” фестивалида муносиб иштирок этиб, фахрли иккинчи ўринга лойиқ топилди.                                                

         Ғойибназарова Нигора 2013 йил Леонид Филатовнинг уч кишидан иборат Кутилмаган меҳмон ёхуд каккули соат комедиясини саҳналаштирди. Шароф Бошбеков қаламига мансуб  "Эски шаҳар  гаврошлари" сарини ҳозирги замонга мослаб, "Кўча болалари" номли ёшлар ҳаётидан ҳикоя қилувчи ўзига хос саҳна асарини саҳналаштирди. Айниқса унинг  Чингиз Айтматовнинг 90 йиллигига бағишлаб саҳналаштирган "Момо ер" спектакли ниҳоятда шуҳрат қозонди. Мазкур асар

         Ч.йтматовнинг "Сомон йўли" номли қиссси   асосида саҳналаштирилган бўлиб, инсценировка муллифи ҳам  Н.Ғойибназарова бўлиб ҳисобланади. "Момо ер" спектаклининг премьераси Ўзбек миллий академик   драма тетрида бўлиб ўтди.  Ушбу спектакльнинг энг катта ютуғи шундан иборатки, Қозоғистонда   бўлиб ўтган VII-Халқаро фестивалда муваффақиятли иштирок этиб, иккита   номинация бўйича ("Энг яхши аёл роли учун" - Ўзбекистонда хизмт кўрстган артист  М.Маматиллаохунова ва "Энг   яхши сценография" - Ўзбекистон санъат арбоби  Ш.Абдуликов) ғолиб деб топилди. 2020  йилда режиссёр томонидан саҳналаштирилган Т.Мурод қаламига мансуб "Отамдан қолган далалар"  спектакли катта шов-шувларга сабаб бўлди. 2021 йилда эса П.Қодировнинг "Юлдузли тунлар" асари асосида "Аҳли жаҳондин яхшилиғ" ("Бобур") тарихий спектакли ҳамда А.Несин ҳикоялари асосида "Одам қандай ақлдан озади?" комедиясини, "Яхши кун" номли фольклор томошаларини  муваффақиятли саҳналаштирди. Юқори бадиий савияда саҳналаштирган қатор спектакллари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан муносиб баҳоланиб, 2020 йилнинг энг яхши театр режиссёри номинацияси бўйича "Эътироф"  мукофотига сазовор бўлди. Бундан ташқари вилоятимизда бўлиб ўтадиган турли тадбирларда режиссёрлик қилиб келмоқда.

 

                            

Алишер Донаев

Труппа мудири
Telefon +99893419881
Fax
E-mail
Qabul kunlari Душанба-Жума

Алишер Донаев

            Донаев Алишер 1981 йил Сирдарё вилояти, Мирзаобод туманида  туғилган.  Миллати ўзбек, маълумоти ўрта-махсус.Алишер Донаев 1998-2001 йилларда Гулистон Давлат Санъат коллежининг                “Омавий тадбирлар режиссёри” факультетида таҳсил олган. 2001 йилдан бугунги кунга қадар  Сирдарё вилоят мусиқали драма театрида  фаолият кўрсатиб келмоқда.

           Ўтган йиллар мобайнида “Хотинимнинг уч ошиғи” да Офицант, “Меҳрибонлар” да Хофиз, “Тўй ҳангомалари” да Йигит, “Ғаройиб карнавал” да Улоқча, “Шум бола” да Деҳқон, “Оловиддиннинг                     сеҳрли чироғи” да Султон, “Келинг бир кулишайлик” да Шогирд, Бемор, Сотувчи, “Чиполлино” да Сабзи, “Аёллар машмашаси” да Хаммол, “Бремен созандалари” да Соқчи, “Ёмоннинг бир қилиғи”             да Қароқчи, “Заҳарли томчилар” да Зафар, “Фирибгар” да Жаррох, “Стандарт куёв” да Мурод, “Хонума хоним” да Анзор ҳамда “Сирли бошоқ” да Шиллиқурт  роллари шулар жумласидандир.

           2015 – йилдан театрнинг трупп мудири сифатида фаолиятини давом эттириб, ижодий ходимларни иш билан мунтзам таъминлаш, ижодий жраёнларни бевосита назорат қилиш билан бир                         қаторда             ҳамсблар орасида хушмуомалалиги, камтарлиги ва меҳнатсеварлиги билан ҳурмат қозонди.

           Театр саҳнасидаги репитиция ва томошалар, давлат тадбирлари, халқ сайллари унинг жонкуярлиги ва ташкилотчилиги билан  ўз вақтида, сифатли ўтиши таъминланади.

         

Санжар Маманазаров

Саҳналаштирувчи балетмейстер
Telefon +998906101806
Fax ----
E-mail ----
Qabul kunlari ---

Санжар Маманазаров

       Санжар Маманазаров  1985  йил  Сирдарё вилояти  Оқ-олтин   туманида    туғилган.

        Санжар Маманазаров  2002 - 2005 йилларда Гулистон Давлат Санъат коллежининг “Оммавий тадбирлар режиссёри” бўлимида таҳсил олган. 2008 йилдан  бугунги  кунгача  Сирдарё вилоят мусиқали драма  театрида  ўз  ижодий  фаолиятини  давом  эттирмоқда.

       Театрда саҳналаштирилган спектакллардан “Нодирабегим”да хос навкар, “Севги саройи”да Ёмғирбек, “Қутича”да Теша, “Ғаройиб карнавал”да Аждар, “Жонгинам шартингни айт”да қўшни, “Тафаккур”да қуда, “Қўнғироқли алдоқчида” Эшаквой, “Ким аълочи”да Бақавой, “Ғаройиб эртак”да Кашшей “Оролқум”да Жапақ, “Қўш арава юки”да Поуни, “Момо ер”да Майсалбек, “Оппоқ қор излаб...” да Гаргамель, “Санъатимиз сизга армуғон” театрлаштирилган томошасида Шоир Жўқий каби кўплаб қаҳрамонлари ранг-баранглиги, характерларининг яққоллиги, пластикаси ва ижро услуби билан бир биридан фарқ қилади.

         Шу билан бир қаторда театр қошида очилган “Дилхирож” миллий ва замонавий рақс гуруҳининг бадиий  раҳбари сифатида шу кунгача ўзбекча, хиндча, сурхонча, туркча, хоразимча ва шунга ўхшаш  турли  халқлар рақсларини саҳналаштириб ҳам ўзи рақсларда иштирок этиб келмоқда.

         Ундан ташқари Республикамизнинг “Мустақиллик” ва “Наврўз” умумхалқ байрамларида ҳамда турли оммавий тадбирларида режиссёрлик, актёрлик ва рақс санъати билан фаол иштирок этиб, вилоят ва шаҳар ҳокимликлари, вилоят маданият бошқармаси ва кўплаб ташкилотларининг фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғаларига сазовор бўлиб келмоқда.

       

Фарҳод Қорабоев

Мусиқа раҳбари
Telefon +998974947432
Fax +998975097432
E-mail sirdaryoteatr@mail.ru
Qabul kunlari Xar kuni, dam olish kunlaridan tashqari 10:00 -12:00

Фарҳод Қорабоев

Қорабоев Фарҳод 2015 йил Гулистон бизнес мактабининг “Клуб тадбирлари режиссёри” бўлимида таҳсил олган. 2005 йилдан  бугунги  кунгача  Сирдарё вилоят мусиқали драма  театрида  ўз  ижодий  фаолиятини  давом  эттирмоқда.

Созанда сифтида дастлаб театрда саҳналаштирилган турли-туман спектакллар, театрлаштирилган томошаларда мавзуга мос равишда чалган дилтортар куйлари томошбинларнинг диққтини жалб эта олди. 

          Вокал  бўйича концертмейстрлик фолиятида солист-вокалистлар билан мунтазам машқлар олиб бориб, спетакллардаги арияларнинг муваффақият билан ижоро этилишида муносиб ҳисса қўшди.

         Бундан ташқари у бастакорлик, мусиқа танловчилик ва овоз режиссёри сифатида бир қанча спектаклларнинг таъсир кучини оширишга хизмат қилувчи мусиқа ва шовқинларни маҳорат билан жойлаштириб, томошалар муваффақиятига улкан ҳисса қўшди. Жумладан “Қутича”, “Хонума хоним”, “Инсон ўзинг...”, “Соғинчнинг самимий сафоси аёл”, “Оппоғойнинг саргузаштлари”, “Оппоқ қор излаб...”, “Наврўз сайли” каби кўплаб томошаларнинг мусиқий безакчиси сифатида самарали ижод қилди.

         Ф.Қорбоев вилоят ва Република миқиёсида нишонланган давлат тадбирларида овоз режиссёри сифатида фаолият кўратиб, нуфузли тадбирларнинг юқори савияда ўтишига улкан ҳисса қўшди.