INSONLIKKA NOMZOD

INSONLIKKA NOMZOD

22 Oktyabr 2021 - 12:12

Максим Каримов асари

“Инсонликка  номзод”

(публицистик драма)

Жўра Маҳмудов таҳрири

(спектаклнинг қисқача мазмуни)

 

            Муаллифнинг ушбу асари ХХ асрнинг иккинчи ярмида  ёзилган бўлса-да, бадиий ғоявий жиҳатдан қийматини йўқотмаган.

            Асарнинг бош қаҳрамони Алиев шаҳарга ҳоким этиб тайинлангач, ҳудудда илдиз отган турли иллатларга қарши кураша бошлайди. Унинг болаликдаги синфдош дўсти Азим ўз манфаати йўлидан ҳеч қандай қабиҳликдан қайтмайди. Азим синфдош дўстининг лавозимидан фойдаланиб қолишга уринади. У шу даражага борадики, Алиевнинг котибаси бўлган Фароғатни нафси ва ҳирси йўлида “илинтиришга” муяссар бўлади. Фароғатнинг турмуш ўртоғи Башар оддий талаба бўлгани боис, у рўзғордаги етишмовчиликлар туфайли тез-тез жанжал чиқарадиган бўлиб қолади. Фароғат бу кетишда ўзи орзу қилган кам-кўстсиз ҳаётни ҳеч қачон кўрмасам керак,  деб ўйлайди. Натижада у Азимнинг ҳийлаларига учиб, унинг ширин сўз ва пулларига шайдо бўлганча кўзи кўр, қулоғи кар бўлиб қолади. 

            Алиевнинг шаҳар бозорини гуруҳ бўлиб эгаллаб олган бюрократик тўдабоши, порахўр Қорабоевга қарши иш бошлаши, зиддиятли тўқнашувлари ўткир диалоглар асосида кинояли ва аччиқ сўз ўйинлари билан воқеликка йўғрилган.

 А л и е в: “Шундай  умрлар бўладики, унинг фақат битта санаси бўлади – туғилиш!    Башар  учун иккинчи сана йўқ. Ўлим йўқ... У чинакам инсон эди. Инсон! Биз ҳали...    кандидатмиз. Инсонликка номзодмиз! Қийин... Жудаям қийин бу диссертацияни ёқлаш. Лекин ёқлаш керак..!”

Foto albom