Қизил қалпоқча қаерда?

Қизил қалпоқча қаерда?

Эртак

Сирдарё театри ижодкорларидан болажонлар учун ажойиб туҳфа 

 

Жорий йилнинг 30 май куни Сирдарё вилоят мусиқали драма театрининг бир гуруҳ ижодкорлари санитария-гигиена талаблари асосида Қ.Рустамовнинг “Қизил қалпоқча қаерда?” номли эртак спектаклини ижро этишди. Спектакль қаҳрамонларининг либослари махсус тикилган ҳолда ижрочилар танасини бошдан оёқ тўлиқ ёпиб тургани бугунги карантин даврида хавфсиз эди. 

Мазкур ижро этилган спектакль “1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Сирдарё вилоят бўлими томонидан тўлиқ тасвирга ёзиб олинди. Мусиқали эртак томошани театрнинг бош режиссёри Мансур Холиқов ўзига хос тарзда саҳналаштирган. Ундаги турли эртак қаҳрамонлари образини театр устоз санъаткорлари билан бирга ёш истеъдодли ижодкорлар гавдалантирган. 

Ёзиб олинган спектакль 1 июнь куни соат 21:00 да вилоят телерадикомпаниясининг “Sirdaryo” телеканали орқали кенг қамровли томошабинларга намойиш этилди. Кутилмаган ва қизиқарли воқеаларга бой эртак томоша болажонлар учун 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига ажойиб совға бўлгани шубҳасиз.