Yangiliklar

14 Sentyabr, 2019

Сирдарё вилояти мусиқали драма театрида 45-ижодий мавсумнинг очилиши.

     Ҳадемай, Сирдарё театри жамоаси уч йиллик таъмирланишдан сўнг янгича қиёфа касб этган бинода фаолиятини бошлайди. Шундай бўлса-да, шу давр мобайнида театр ижодкорлари асло изланишдан тўхтагани йўқ.

10 Sentyabr, 2019

          Сирдарё вилоятида ягона бўлган мусиқали драма театримиз ўзининг 45-мавсумини бошлаш арафасида. Театр жамоаси ушбу қутлуғ санага қизғин ҳозирлик кўрмоқда. Маълумки Сирдарё вилояти мусиқали драма театрининг муҳташам биноси бир неча йилдирки капитал реконструкция жараёнида эди. Театр биносининг таъмирлаш жараёнлари якунланиб, расмий очилиш маросими бўлиб ўтган бўлсада, хориждан келтирилиб ўрнатилиши керак бўлган чироқ ускуналари кутилаётганлиги боис, бино ҳозирча фойдалнишга топширилаётгани йўқ. Ўйлаймизки бу қувончли сана яқин ойлар ичида кенг нишонланади.

02 Sentyabr, 2019

          Юртимизнинг барча гўшаларида жонажон ватанимиз мустақиллигининг 28 йиллик тантаналари кенг нишонланмоқда. Байрам сайилларига чиққан ҳар бир юртдошимиз нигоҳида мамнунлик ва тинч, фаровон юртда истиқомат қилаётганлигидан шукроналик туйғуларини англаш мумкин.

28 Avgust, 2019

Сирдарё театри ижодкорларидан мустақиллигимизнинг 28 йиллиги шодиёнаси

   Бугун юртимизнинг қай гўшасига борманг, мустақиллигимизнинг 28 йиллик тантаналари кенг нишонланаётганлигининг гувоҳи бўласиз. Бу борада Сирдарё вилояти мусиқали драма театри ижодкорлари ҳам вилоят миқёсида ўтказилаётган ана шу тантаналарда муносиб иштирок этиб, элимиз қувончига шерик бўлмоқда.

28 Avgust, 2019

Сирдарё вилоят театрининг янгиланган биносида илк спектакль намойиши бўлиб ўтди.

    Куни кеча 25 август куни Сирдарё вилоят мусиқали драма театрининг ўз биносида катта тантана бўлиб ўтди. Хабарингиз бор, театр биноси 2017 йилдан буён капитал таъмирлаш жараёнида эди.

20 Avgust, 2019

         Жорий йилнинг 17 август куни Сирдарё туманидаги Республика ўғил болалар тарбия муассасасида  “Дўстингни сафга қайтар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

20 Avgust, 2019

 Навбатдаги меҳнат таътилидан янги ижодий режалар билан куч-ғайратга, шижоатга тўлиб қайтган Сирдарё вилоят мусиқали драма театри ижодкорлари яна изланишлар сари йўл олди. Театрнинг 45-мавсуми очилиши ва мустақиллигимизнинг 28 йиллигига тайёргарлик ишлари санъаткорлар томонидан қизғин паллага кирди. Шу билан бирга ижодкорлар соғинган мухлислари ҳузурида ҳам бўлишга улгуришмоқда.

10 Avgust, 2019

        Ассалому алайкум, Азиз ва муҳтарам юртдошлар!

        Сиз азизларни, она юртимизда, она заминимизда яшаётган барча мўмин-мусулмонларни, саҳоват ва меҳр-оқибат айёми – муборак Қурбон ҳайити билан чин юракдан самимий табриклайман.

        Қурбон ҳайитининг маданий-маънавий ҳаётимизда, бағрикенглик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик каби эзгу қадриятларни мустаҳкамлашда аҳамияти беқиёсдир.

         Бу қутлуғ айёмда барчамиз файзли ва баракотли кунларга етказгани, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо эканлиги учун Аллоҳ таолога чексиз шукроналар айтамиз.

18 Iyun, 2019

Фото: Мақсад ҲАБИБЕЛЛАЕВ / ЎзА

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида “Сени куйлаймиз, замондош!” Ўзбекистон театрларининг Республика кўрик-фестивали ғолибларни тақдирлаш маросими бўлди.

18 Iyun, 2019

        Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан 10 – 16 июнь кунлари “Сени куйлаймиз замондош” V Республика театрларининг кўрик-фестивали ўтказилмоқда. Мазкур кўрик-фестивалда Сирдарё вилоят мусиқали драма театрининг бир гуруҳ ижодий жамоаси Максим Каримов қаламига мансуб “Инсонликка номзод” (публицистик драма) спектакли билан иштирок этмоқда. Айни дамда фестиваль қайноқ палласига етиб келган, десак янглишмаган бўламиз.10 июнь куни қорақалпоқ эли, Нукус шаҳри нафақат республикамизда, жаҳон миқёсида таниқли бўлган устоз, дарға санъат намояндалари билан гавжум бўлди.

03 Iyun, 2019

 

Маълумки, Сирдарё вилоят мусиқали драма театри ижодкорлари томонидан Максим Каримов қаламига мансуб “Инсонликка номзод” асари саҳналаштирилиб, Давлат комиссияси ва маҳаллий жамоатчиликка тақдимоти бўлиб ўтган эди.

Pages