Одил Жониқулов

Одил Жониқулов

          Одилжон Джониқулов 1977 йил  Сирдарё вилояти Гулистон туманида туғилган.  

       Одилжон Джониқулов 1996 йили Гулистон давлат санъат билим юртининг “Туба бас” мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2009 йилдан бугунги кунга қадар  Сирдарё вилоят мусиқали драма театрида созанда вазифасида ўз ижодий фаолиятини давом эттирмоқда.

         О.Джониқулов доира чолғу асбоби ёрдамида мусиқаларни сайқаллаб, театрда саҳналаштирилган спектакль ва томошаларнинг муваффақиятли чиқиши учун мусиқий-бадиий безалишида ижро маҳорати билан улкан  ҳисса қўшиб келмоқда.

        У театрда саҳналаштирилган мусиқали спектакль ва томошалар билан бир қаторда вилоятимизда ўтказиладиган турли байрам ва муҳим саналарга бағишланган тадбирларда фаол иштирок этиб, мусиқа сеҳри билан томошабинларга хушнудлик бахш этиб келмоқда.

        Одилжон Джониқулов жамоат ишларида ҳам фаол қатнашиб, камтарлиги ва хушмуомалалиги билан жамоадаги ҳамкасблари ва кенг жамоатчилик орасида алоҳида ўрнак кўрсатиб келмоқда.