ПРЕМЬЕРА

ПРЕМЬЕРА

Премьера

#Премьера

 

 

Сирдарё вилояти мусиқали драма театрида Чингиз Айтматов асари асосида, Рамз Қодиров инсценировкаси билан бош режиссёр Мансур Холиқов томонидан саҳналаштирилган “Сарвиқомат дилбарим” спектаклининг премьераси бўлиб ўтди.

 

 

Режиссёр саҳналаштиришда муҳим бўлган жиҳат – муаллиф айтмоқчи бўлган фикрни спектаклга сингдира олган. Воқеалар ечимини топишда ҳам ўзига хос услубда ёндашилган. Бунда, албатта, рассомнинг ҳам саҳнавий муҳитни яратишдаги ифода усули спектакль муваффақиятига самарали хизмат қилган. Мусиқалар ҳам айнан асар руҳига монанд танлангани ҳам эътирофга лойиқ.

 

 

Спектаклда театр актёрларидан Қобилжон Файзуллаев, Мадина Абдураҳмонова, Дилором Мирсалимова, Аслиддин Насриддинов, Раъно Юнусова, Бекзод Мирсаидов, Санжар Маманазаров, Ғайрат Бозоров, Фарҳод Ўринов, Ҳусан Мусурмонқулов сингари ёш ижодкорлар ўзларининг бетакрор образларини гавдалантирган. 

 

 

Сирдарё вилояти мусиқали драма театри жамоасини яна бир янги саҳна асари билан табриклаб, ижодларида муваффақият тилаймиз!

 

 

@dramteatr