QUSH TILI. PREMERA

QUSH TILI. PREMERA

“Қуш тили”

(Фалсафий драма)

                      Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” (“Қуш тили”) асари мутафаккирнинг олтмиш ёшларда ёзган мураккаб достонларидан ҳисобланади. Асарда кўтарилган мавзу – инсоннинг комилликка эришиши йўлида ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз истаклари учун курашиши ва шунга даъват этувчи фалсафий асар ҳисобланади. Асарда бир нечта  турли хил қушлар Симурғ висолига етиш учун етти водий (Талаб, Ишқ, Маърифат, Истиғно, Тавҳид, Ҳайрат, Ҳайрат, Фақру-фано) оша сафарга чиқадилар. Ўзларига раҳнамо излашга умр сарфлаб, етти риёзат босқичидан ўтадилар ва ўзлари Симурғ эканликларини англайдилар. Достонда шайх Санъоннинг севги қиссаси алоҳида ифодаланган. Шайх Санъон Тарсо санамга кўнгил бериб, каъбадан воз кечиб, Қуръонни куйдириб, оташпарастлар ибодатхонасида ўт ёқибюрганида маҳбубаси юзида оллоҳ ҳамолини кўради. Унинг ишқида ёнаркан оллоҳ ишқида ёняпман деб ўйлайди. Охир оқибат хатоларини англаб етади.

Спектаклнинг саҳналаштирувчи режиссёри Ғофир Мардонов мазкур мумтоз асарга қўл урар экан, аввало спектаклнинг саҳнавий шаклини топишга, Навоий тилини турли саҳнавий ҳатти ҳаракатлар, рамзий ифодалар орқали томошабинга тушунарли бўлишига интилган. Актёрлар пластик ҳарактлар орқали қушларнинг ўзаро кураши, мақсад сари интилиши, воқеаларга муносабат билдириши урма чолғу бонги остида ифодалаб берилади. А.Навоий тимсолини (И.Қосимов) спектакль давомида “Қуш тили” асарини ёзаётган ҳолати ва ҳар бир воқеанинг туғилиши, қаҳрамонларнинг дарду изтироби билан бирга яшаётганини бевосита кузатиш ва ҳис этиш мумкин.    

Ушбу спектакль Навоий асарларини халқимизга саҳнавий талқин орқали янада кенгроқ тарғиб этиш билан бир қаторда Ноябрь ойида Жиззах шаҳрида бўлиб ўтадиган А.Навоий таваллудининг 580 йиллига бағишлаб ўтказиладиган театр фестивалида иштирок этишга ҳозирланмоқда.