САРДОБАДА МАДАНИЙ ТАДБИР

САРДОБАДА МАДАНИЙ ТАДБИР

САРДОБАДА МАДАНИЙ ТАДБИР

Сардобада янги барпо этилган "Нурли келажак" ва "Янги Ўзбекистон" маҳаллаларида маданий тадбир бўлиб ўтди.

 Сирдарё вилояти мусиқали драма театри ижодкорлари томонидан ижро этилган куй,  қўшиқ,  яллалар,  жозибали рақслар ҳамда  сўз усталарининг қизиқ ҳангомалари йиғилганларга хуш кайфият улашди.

Тадбир сўнгида маҳалла фаоллари сўзга чиқиб, санъаткорларимизга намойиш этилган концерт дастури ҳақида илиқ таассуротларини баён этиб, миннатдорчилик изҳор этдилар.