Teatr tarixi

Teatr tarixi

Сирдарё театри

 Тарихи

 

          ХХ – асрнинг ўрталарига қадар Сирдарё вилоятида ҳам бошқа вилоятлар сингари колхоз-совхоз театри, ундан сўнг халқ театрлари фаолият кўрсатиб, турли томошалари, спектакллари билан меҳнаткашларга хизмат қилди.  1975 йилга келиб эса вилоятда профессионал театр иш бошлади. Ўша йилнинг 26 сентябрь санасида  Гулистон шаҳридаги Яшил театр биносида Сирдарё  вилоят ўзбек Давлат мусиқали драма театрининг тантанали очилиш маросими бўлди.

         Сирдарё театрининг илк намойиши Абдулла Қаҳҳорнинг “Муҳаббат”  қиссаси асосидаги спектакль ва Узеир Ҳожибековнинг “Аршин-мололон” мусиқали комедияси бўлди. Спектакллардаги ролларни театрнинг илк қалдирғочлари   Матлуба Ражабова, Азиз Усмонов, Мунаввара Абдуллаева, Маҳмуд Маматхонов, Шариф Жумаев, Акмал Азизов, Гулнора Раҳматова, Солижон Мирзаев, Озода Абдуллаева, Рустам Ҳамдамов, Ақида Хайитова, Шароф Бошбеков, Тўлқиной Қосимова, Хазрат Жумаев  ва бошқалар маҳорат билан ижро этдилар.

        Сирдарё театри 1977 йилдан бошлаб машҳур  санъаткор, халқ артисти Олим Хўжаев номи билан аталди.

        1984 – йилнинг 27 – апрель санасида вилоят театрининг ҳозирги муҳташам биноси фойдаланишга топширилди. Бу Сирдарёлик театр санъати ихлосмандлари ва ижодкорлари учун катта қувонч бағишлади. Барча  қулайликларга эга бўлган янги бинода ижодкорлар янада сермҳсул ижод бағрига шўнғиб, бири-биридан қизиқарли, бадиий юксак савиядаги спектаклларни саҳналаштириб, томошабинлар ҳукмига ҳавола этдилар.

       Сирдарё театри равнақига улкан ҳисса қўшган буюк режссёрлардан тортиб ёш мутахассисларгача бу жамоа билан ҳамкорлик қилиш ҳар доим мароқ бағишлашини таъкидлашган. Ана шундай режиссёрлардан Р.Орифжонов, Ғ.Ҳамидуллев, Ўзбекистон халқ артисти Б.Йўлдошев, Ўзбекитон санъат арбоби М.Муҳаммедов, Ўзбекитон санъат арбоби Ж.Маҳмудов, Ўзбекитонда хизмат кўрсатган артист В.Умаров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Маматхон Асқаров, истеъдодли режиссёрлар Г.Нажидова, С.Мелиев, Ж.Рўзетов, Н.Ғойибназарова, М.Холиқов ва бошқалар театр репертуарини шакллантириб, ижодий жамоага бевосита устозлик қилдилар.  

        Ўтган йиллар давомида маҳоратли режиссёрлар томонидан саҳналаштирилган У. Шекспирнинг «Ричард III», «Қирол Лир», Ж. Мольернинг «Сохта оқсуяк», А. Чеховнинг «Чорбоғдаги ҳангомалар», Ҳамзанинг «Бой ила хизматчи» ва «Майсаранинг иши» асарлари, Хуршиднинг «Лайли ва Мажнун», М. Бобоевнинг «30 ёшлилар», А. Қаҳҳорнинг «Оғриқ тишлар», Ж. Махмудовнинг «Аёллар фарёди» Жан Сарроннинг «Маъмура кампир», Ш. Бошбековнинг «Тентак фаришталар», Ҳ. Жовиднинг «Амир Темур», А. Несиннинг «Тарослик ёвуз», Уйғун ва И. Султоннинг «Алишер Навоий», А. Папаяннинг «Чет эллик куёв», А. Жамолнинг «Меҳрибонлар», Х.Хурсандовнинг «Хотинимнинг уч ошиғи», Ғ. Ғуломнинг «Шум бола», Қ. Муҳаммадризонинг «Тўй», Т.Тўланинг “Нодирабегим”, Т.Муроднинг “Ойдинда юрган одамлар”, Р.Муҳаммаджоновнинг “Аёл қадри”, З.Қуролбой қизининг “Тафаккур”, Р.Кунининг “Қўш арава юки”, А.Цагареллининг “Хонума хоним”, Н.Аббосхоннинг “Инсон ўзинг...” Ч.Айтматовнинг “Момо ер” асарлари асосида саҳналаштирилган спектакллар театрсевар томошбинлар қалбидан муносиб жой олди.

       2016 йил 29 - июлдаги Вазирлар маҳкамасининг махсус қарорига мувофиқ Олим Хўжаев номидаги театр -  Сирдарё вилояти мусиқали драма театри деб атала бошланди.

       2017 – 2019  йиллар мобайнида театр биноси тўлиқ реконструкция қилинди.  

       2018 йилнинг ноябр ойида театр жамоаси Қозоғистон республикасининг Толдиқўрғон шаҳрида ўтказилган VII-Халқаро театр фестивалида иштирок этиб, Ч.Айтматовнинг “Момо ер” спектаклини намойиш этди ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Маматиллаохунова Тўлғаной роли учун “Энг яхши аёл роли”, Ўзбекистон санъат арбоби Шухрат Абдумаликов эса “Энг яхши сценография” номинацияларини қўлга киритдилар.

        Сирдарё театрининг узоқ йиллик сермаҳсул ижод йўлини шакллантиришда фидойилик билан меҳнат қилган марҳум устоз санъаткорлар: Тўлқиной Қосимова, Тўлабой Қаноатов, Моҳинисо Бобожонова, Рустам Ҳамдамов,  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ақида Ҳайитова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рўзмат Каримов, устоз санъаткор Мухторхон Одилов ва бошқалар ҳаётларининг сўнгги дамигача саҳнага содиқ қолдилар.

        Сирдарё театрининг ривожига ташкил топган кунидан бугунги кунга қадар улкан ҳисса қўшиб келаётган устоз санъаткорлар бугун давлат эътибори, томошабин этирофида. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Адҳам Абдуллаев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Озода Абдуллаева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шариф Жумаев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зулфия Эшмуратова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлюда Маматиллаохуновалар ана шундай забардаст санъаткорлардир.  Устозлар анъанасини давом эттириб, муқаддас саҳна сирларини пухта эгаллаган “Дўстлик” ордени нишондори Иброҳим Қосимов, Фарҳод Ўринов, Раъно Юнусова, Шуҳрат Абдуллаев, Илҳом Аллаёров, Лютфихон Маманзарова, Дилором Мирсолиева, Қандиёр Рустамов, Шерзод Каттабобоев, Раъно Ҳайитова, Нафиса Холматова, Ҳусан Мусурмонқулов, Муроджон Жуманов, Шохиста Жуманова, Санжар Маманазаров, Қобил Файзуллаев, Гулнора Муҳамедова, Шохсанам Турсунова, Аслиддин Насриддинов, Ғайрат Бозоров, Бобур Бойзоқов, Бекзот Мирсаитов  каби Сирдарё театри анъаналарини давом эттириб келаётган кейинги авлод вакилларининг ҳар бири ўзига хос ижодий изланишлари билан театр ихлосмандлари нигоҳида.

                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    Гулистон - 2019й